БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёллар бир неча кундан бери оч

ASTANА. Кazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) Ғазо секторидаги 50 мингга яқин ҳомиладор ва эмизикли аёллар бир неча кундан бери озиқ-овқатга эга эмаслигини маълум қилди, дея хабар беради Anadolu.

Ғазо сектори
Фото: Anadolu

UNFPAнинг Араб давлатлари минтақавий бюроси баёнот бериб, Ғазода ҳомиладор аёллар, оналар ва чақалоқларнинг аҳволи жуда ёмон эканини билдирди.

– Ғазо секторидаги 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёллар бир неча кундан бери овқат емаган. Чақалоқлар жуда эрта ёки муддатидан олдин туғилмоқда, — дейилади ҳисоботда.

Баёнотда оналар ўртасида тўйиб овқатланмаслик жиддий муаммо экани, чақалоқлар учун қўшимчалар тугаб қолгани қайд этилган.

— Ғазо секторида янги туғилган чақалоқлар ўлим ёки умрбод асоратлар хавфи остида. Бунга йўл қўйиб бўлмайди - инсонпарварлик ёрдамига очиқ кириш имконини беринг, — деди ташкилот.

Март ойидан бери Ғазо секторидаги чегара пунктлари орқали гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилган Исроил ҳужумлари минтақада катта гуманитар фалокатга сабаб бўлди.

Исроил армияси мунтазам равишда тинч аҳоли инфратузилмаси ва кўчирилган фаластинликларга зарба бермоқда. Шунингдек, АҚШ ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланган Ғазога гуманитар ёрдам жамғармаси ёрдами билан ташкил этилган ҳудудларга йўл олган, очликдан азоб чекаётган ғазоликларга ҳужумлар уюштирилаётгани маълум қилинди.

27 майдан бери "ўлим тузоғи" сифатида фойдаланилган ёрдам тарқатиш марказлари яқинидаги Исроил ҳужумларида қурбон бўлганлар сони 766 нафарга, ярадорлар сони эса 5044 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг 24 соат ичида уюштирган зарбалари туфайли Ғазода 100 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар