10:00, 01 Август 2025 | GMT +5
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қозоғистонга ташриф буюради
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 3 август куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қозоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

“Қасим-Жомарт Тоқаев ва Антониу Гутерриш Алмати шаҳрида музокаралар ўтказади ҳамда БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари минтақавий марказига ташриф буюради”, – дейилади хабарда.