Бишкекдаги Кемел Тоқаев таҳсил олган мактабга ёзувчи номи берилади

ASTANA. Kazinform – Бишкекдаги 33-мактабга мактаб битирувчиси Кемел Тоқаев номи берилади, деб хабар беради «Кактус.медиа».

Кемель Токаев
Фото: Kazinform

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Аслан Койчиев ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

“Президент Садир Жапаров ташаббуси билан Бишкекдаги мактаб-гимназияга Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг отаси Кемел Тоқаев номи берилди. Кемел Тоқаев 1923 йил 2 октябрда Алмати вилояти Қаратал туманида туғилган. Қозоқ ёзувчиси, қозоқ насрида детектив жанрининг асосчиси”, – деб ёзади у.

Фото: facebook.com/koichiev.arslan

Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси Кемел Тоқаев ва мактабни нима боғлашини қуйидагича тушунтиради.

“Коллективлаштириш ва ундан кейинги очарчилик йилларида Кемел Тоқаевнинг оиласи ўз ватанини ташлаб, ҳижратга кетишга мажбур бўлди, бир неча йил Фрунзе шаҳрида (ҳозирги Бишкек — таҳр.) яшади. Кемел Тоқаев шу ерда оиласидан айрилди. У меҳрибонлик уйида тарбияланган. Улуғ Ватан уруши йилларида тақдир уни иккинчи марта Қирғизистонга олиб келди. У Фрунзе шаҳридаги пиёдалар мактабида (ҳозирги 33-мактаб-гимназия) ўқиган ва шу ердан фронтга чақирилган”, – дейди Аслан Койчиев.

Фото: facebook.com/koichiev.arslan

Шунингдек, у Қозоғистон президенти отаси ўқиган мактабга автобус совға қилганини эслайди.

“Ҳарбий жасорати учун “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвонига кўрсатилган. Лекин негадир бу унвонни ололмади. Яқинда Қасим-Жомарт Тоқаев 33-мактаб-гимназиясига автобус совға қилди. Ушбу мукофот уруш қаҳрамонлари ва отаси таҳсил олган мактабга ҳурмат белгиси сифатида топширилди. Шунингдек, ушбу мактабнинг энг яхши битирувчилари Алмати шаҳридаги Қ.Сатпаев университетида бепул ўқиш учун учта ўрин билан тақдирланиши ҳам маълум”, – дейди Қирғизистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.

Сўнгги хабарлар