Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар диний етакчиларининг йиғилиши бўлиб ўтди

BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон пойтахтидаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар мусулмонлари диний идоралари раҳбарлари кенгашининг VI йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлиги мухбири.

Заседание религиозных лидеров государств-членов ОТГ прошло в Бишкеке
Фото: Духовное управление мусульман Кыргызстана

Тадбирда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай Хожи Тағанули, Кавказ мусулмонлари диний бошқармаси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбаш, Ўзбекистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Абдулазиз Ҳожи Зокиров, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва бошқа дин арбоблари иштирок этди.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг бош муфтийлари диний соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, ўзаро тажриба алмашди, долзарб масалаларни биргаликда ҳал этиш йўлларини кўриб чиқди.

Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатлар диний идоралари раҳбарларининг 6-чи йиғилишининг “Исломда умматнинг бирлиги” қарори қабул қилинди ва Фатво кенгаши томонидан қабул қилинган бир қатор фатволар расман тасдиқланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида Муфтийлар кенгашининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сувни тежаш масалаларига бағишланган мурожаати эълон қилинди. Бу қадам атроф-муҳитни муҳофаза қилишга исломий масъулият нуқтаи назаридан ҳисса қўшишга қаратилгани таъкидланди.

Сўнгги хабарлар