Биринчи сонли Qoja Ahmet Yasaui ордени Туркия Президентига берилади

ASTANА. Кazinform – Биринчи сонли Qoja Ahmet Yasaui ордени Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга берилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик саройида бўлиб ўтаётган Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 6-йиғилишида айтиб ўтди.

Эрдоған
Фото: Anadolu

— Сиз ҳар доим икки томонлама ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшгансиз. Шунингдек, Сиз Қозоғистон ва Туркия ўртасида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун катта саъй-ҳаракатлар қилгансиз. Қозоғистон халқи буни юқори баҳолайди. Бу йил мен муқаддас Туркистон заминида бутун туркларнинг маънавий йўлбошчиси Хожа Аҳмад Яссавий номи билан улуснинг улуғ куни Наврўзда махсус мукофот таъсис этишга қарор қилдим. Шу муносабат билан тегишли қонунга ўзгартиришлар киритилди, — деди Президент.

Давлат раҳбари махсус Фармон имзоланганини таъкидлади.

— Муҳтарам Режеп Таййип Эрдоған жаноблари, бугун, Қозоғистон-Туркия бирлигининг ушбу тарихий кунида, ушбу нуфузли мукофотни биринчи марта Сизга топширмоқчимиз. Бугун биз махсус маросим ўтказамиз. Бу қозоқ халқининг Сизга бўлган самимий меҳр-муҳаббати, ҳурмати ва ўзаро биродарлигининг ёрқин ифодаси бўлади, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президентини Мустақиллик саройида кутиб олди.