Биринчи АЭС учун малакали кадрлар тайёрлаш давом этмоқда

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда қуриладиган биринчи атом электр станцияси учун малакали кадрлар тайёрлаш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Атом энергияси агентлиги хабар берди.

Өзбекстан ірі АЭС салу жобасына талдау жасап жатыр
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Консорциум раҳбарининг вазифаси хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлашни ўз ичига олади. Атом электр станциясини ишга тушириш учун тахминан 2000 киши, жумладан, ядро мутахассислиги бўйича 400 киши керак. Қолганлари эса - кўмир ва газ электр станцияларимизда ишлайдиган техник мутахассислардир. Ядро мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга келсак, айни пайтда физика, энергетика ва электротехника йўналишларига оид 18 та таълим дастури бўйича малакали кадрлар тайёрлаш жадал олиб борилмоқда”, - дейилади агентлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий Д.Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон техника университети, Л.Гумилёв номидаги Евросиё миллий университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети, бундан ташқари, ядро технологияларига ихтисослашган етакчи хорижий олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ядро мутахассисликлари бўйича таълим грантлари сони заруратга қараб оширилади. Бундан ташқари, таҳсил олаётган ёш мутахассислар атом электр станцияларида эксплуатация қилишда тажриба орттирадилар ва малака оширадилар.

Аввалроқ Атом энергияси агентлиги ва Росатом атом электр станцияларини қуриш бўйича йўл харитасини тасдиқлаган эди.

Сўнгги хабарлар