Бир йил ичида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳаво қатнови 18 та рейсга ошди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон деярли барча Марказий Осиё давлатлари билан ҳаво қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси раиси ўринбосари Дархан Катишев маълум қилди.

Қозоғистонда жами тўртта йирик авиакомпания мавжуд: Air Astana, Fly Arystan, Scat ва VietJet Air. Уларнинг барчаси халқаро рейсларни амалга оширади.
“Ўтган йили Хитой билан 60 та рейс амалга оширилган бўлса, ҳозир 18 та рейсга кўпайиб 78 тага етди. Туркия ва араб давлатлари билан авиақатновлар кўпайиб боряпти, Марказий Осиёнинг деярли барча давлатлари билан ҳаво алоқалари ўрнатилди. Ўзбекистон билан ҳафтасига 51 та, Қирғизистон билан 16-18 та, Тожикистон билан 8-9 та рейс амалга оширилади”, – деди Дархан Катишев “Марказий Осиё+Хитой” авиация масалалари бўйича ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг пойтахтда бўлиб ўтган анжуманида.
Бундан ташқари, Президент топшириғига кўра, 6 та вилоят – Астана, Алмати, Ақтўбе, Қарағанди, Чимкент, Ақтау аэропортларини аэрохаб сифатида ривожлантириш ишлари олиб борилди. Улар орасида Алмати ва Астана аэропортлари хорижлик инвесторлар томонидан бошқарилади ва уларни ривожлантириш учун катта маблағ ажратилади.
Ўтган йили “Марказий Осиё – Хитой” (C5+1) фуқаро авиацияси ҳамкорлиги бўйича ишчи гуруҳининг биринчи конференцияси Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди.