Бекзат Нурдаулетов Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида қозоғистонлик Бекзат Нурдаулетов ғолиб бўлди.

Бекзат Нұрдәулетов
Фото: Қозоғистон бокс федерацияси

86 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпиони Б.Нурдаулетов ўзбекистонлик Жасурбек Йўлдошев билан учрашди.

Биринчи раундда беш ҳакамдан учтаси ўзбекистонлик спортчининг устунлигини тан олди. Иккинчи раундда ҳам худди шундай натижа қайд этилди - 3:2. Бироқ учинчи раундда ҳакамлар бутун ғалабани Бекзатга беришди. Якуний ҳисоб 4:1.

Шу тариқа Қозоғистон иккинчи олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Сабирхан бокс бўйича Осиё чемпионатида илк бор ғолиб чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар