10:25, 01 Октябрь 2023 | GMT +5
Бек Нурмағанбет АҚШдаги жангида нокаут эвазига ғалаба қозонди

Нурмағанбет нигериялик Абимбола Осундаирога (5-0, 3 КО) қарши рингга чиқди. Учрашув суперўрта вазн тоифасида ўтказилди ва 6 раунддан иборат бўлди. Бироқ у учинчи раундда қозоғистонлик боксчи томонидан амалга оширилган техник нокаут билан якунланди.
Шу тариқа Бек Нурмағанбет профессионал боксдаги 11-ғалабасини қўлга киритди. Абимбола Осундаиро эса биринчи марта нокаутга тушмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили қозоғистонлик спортчи суперўрта вазн тоифасида WBA International чемпионлик камарини қўлга киритган эди. 25 ёшли Нурмағанбет 2020 йилда профессионал боксга ўтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram