«Байтерек» холдинги давлат лойиҳаларига 1 триллион тенге маблағ ажратади

ASTANA. Kazinform — ҚР Молия вазири Мади Такиев мамлакатимизнинг келгуси йилга мўлжалланган харажат ҳажми ва йўналишларини маълум қилди.

«Бәйтерек» холдингі
Фото: «Байтерек» холдинги

“Ҳудудларнинг ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир этувчи умумдавлат лойиҳаларига «Байтерек» миллий бошқарувчи холдинги» акциядорлик жамияти орқали 1 триллион тенге миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Ижтимоий соҳа бўйича харажат 10 триллион 725 миллиард тенгени ташкил этди. Ижтимоий тўловларни 10 фоизга индексация қилиш (инфляциянинг ўртача даражаси) ҳамда пенсия ва нафақа олувчилар сонининг 288 минг кишига ошганини инобатга олиш зарур. Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тўловини ҳисоблаш учун медиан маош қўлланилди. Шунингдек, стипендияни ошириш ва таълим олувчилар контингентини 19 392 нафарга кўпайтириш учун харажат ҳам назарда тутилган”, — деди Мади Такиев ҚР Ҳукумати йиғилишида.

Шунингдек, Молия вазири иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган харажат ҳақида тўхталди.

“2026 йилда бу йўналишдаги харажат 3 триллион 626 миллиард тенгени ташкил этиб, ишлаб чиқаришни, экспортни ва тадбиркорликни рағбатлантириш чораларини кенгайтириш ҳисобига таъминланади. Агросаноат мажмуасига — субсидиялаш, сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантиришни қўшган ҳолда — 732 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соҳани технологик янгилашга йўналтирилади”, — деди вазирлик раҳбари.

Сўнгги хабарлар