Баянаул битиктошлари - қадимий туркийлар тарихи гувоҳи
PAVLODAR. Кazinform — Баянаул заминида қадимий туркий дунёга оид ёдгорликлар – битиктошлар борки, тарихдан сўзлайди. Тоғ ёнбағирларининг энг гўзал гўшаларида жойлашган битиктошлар қадимда бу ерда халқнинг ўзига хос этник маданияти бўлганлигини англатади.
Бундан бир неча йил аввал Баянаул туманининг собиқ ҳокими, маънавият жокуяри Қорабай Шакиров ва ўлкашунос Алтинбек Қурмановлар ҳудуддаги барча битиктошларни суратга олиш ва ўлчаш ташаббуси билан чиққан эди.
Булар биз маълум бўлганлари. холос. Шундан сўнг маҳаллий ҳунармандлар Балта ва Балға Жаминовлар тарихий обидаларнинг нусхаларини хатосиз ясаб, туман марказига жойлаштирдилар.
Бугунги кунда бу нусхалар Баянаул қишлоғи марказидаги боққа жойлаштирилиб, асл нусхалар жойлашган жойга лавҳалар ўрнатилди.
Маълумки, Қозоғистонда битиктошлар тарихи бўйича илк тадқиқотни машҳур академик Алкей Марғулан олиб борган. Олим “Қадимги маданият гувоҳлари” асарида битиктошлар қадимги туркийларнинг диний маросимлари мажмуаси эканлигини ёзган.
“Қадимги туркий маросимлар мажмуасининг таркиби махсус қабр, тепалик, сандиқтош, ёзувли тош ва унинг пойдевори (ёки тошбақа), шунингдек, ўйма нақшлар – битиктошлардан (сони 10 тадан 600 тагача) иборат эди. Қадимги туркий маросим мажмуаларининг аксарияти хоқон, тегин, тархон, чур, тудун каби ҳукмдорлар ва машҳур зодагонлар шарафига қурилган. Оддий одамлар учун ҳам бор. Бу мажмуаларда этник гуруҳ ҳаётининг энг муҳим маросимлари бўлган мотам, таом бериш ёки руҳларга бағишланган “йўқлов”лар бажарилган”, — дейилади асарда.
Алкей Марғулан Баянаул ҳудудидан 50 га яқин бтитиктош топган.
— Шу атрофда, Куркели, Қизилтау, Торайғир, Қаратомар қишлоқ округлари ҳудудида битиктошлар тез-тез учраб туради. Афсуски, уларнинг аксарияти совет археологлари томонидан талон-тарож қилинган ва синдирилган ҳамда Россиядаги музейларга олиб кетилган. Бизга фақат бир нечтаси етиб келган. Омон қолганларнинг аҳволи яхши эмас. У ҳамма жойда тарқоқ ва қаровсиз. Моллар суяйканиб, қулаганлари ҳам бор. Биз уларни ўрнидан кўчирмаслик, балки нусха кўчириш яхшироқ деб қарор қилдик. Фикримиз тўғри чиққанига амин бўлдик, – дейди мамлакатнинг энг яхши ўлкашуноси, ҚР туризм соҳасининг энг яхши ходими, “Елим-ай” мукофоти илк совриндори алтинбек Қурманов.
Баянаулдаги битиктошлар тахминан VI–VIII асрларга мансуб. Бундан бир неча йил аввал Алтинбек оға баъзи тарихий обидаларни махсус излаб, уларга белги қўйишда иштирок этган.
Улардан бири “Сирли қиз” тоши ва Қизилтаудаги “Қулан авлиё ғори” бўлиб, ҳалигача сири олимларга номаълум.
– Битиктошлар қадимги туркий даврларда аждодлар руҳига ҳурмат рамзи сифатида ўрнатилган. Иккинчидан, халқимиз аждодлари кўчиб юриб еб-ичсин, деб бу ерда қурбонлик қилган. Яъни, баъзи жойлар Тангричилик эътиқодининг маъбадига ўхшарди. Йўллуқтегин машҳур мутафаккир ва нотиқ отаси Билге хоқонга ёдгорлик ўрнатиш чоғида шундай ёзган эди: “Отам хоқонга балбик (битиктош) ясадим”. Яъни, битиктош одатда қабр бошига ўрнатиладиган тошдан ўйилган одам ҳайкалидир. Раҳнамолар ва руҳонийлар вафот этганларида алоҳида муносабатда бўлишган. Ўша Қалмоққирғон ва Куркелида болалигимда битиктошлар кўп бўларди. Аввал айтганимдек, уларнинг кўпчилиги талон-тарож қилинган. Россиядаги Омск ўлкашунослик музейида бўлганимда Баянаул битиктошларини кўрганманман. Қайсидир йилларда қўшни давлатлар олимлари томонидан олиб кетилган. Маълумки, шўро ҳукумати даврида тарихимиз барбод бўлди. Бундай тарихий обидалар талон-тарож қилинган, туркий халқларда цивилизация бўлмаган, деган шунга ўхшаш фикрлар билдирилган, – деб куйинади ўлкашунос.
Алтинбек Жуматулининг фикрича, маҳаллий ҳокимият Баянаулдаги қадимий тарихий обидаларни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Масалан, “Жасибай” дам олиш маскани жойлашган жойда қадимий саклар даврига оид ёдгорликлар, ХVII-ХVIII асрларда қозоқ-жунғор урушида ҳалок бўлган қаҳрамонларимизнинг қабристонлари жойлашган. Ўтмишда ўша ҳудудлар расмий ҳужжатларда алоҳида муҳофаза этиладиган ерлар сифатида қайд этилган эди.
Бироқ Баянаул миллий боғи раҳбарияти ва туманлар ҳокимлари алмашгани сабабли тарихий обидаларни муҳофаза қилиш масаласи унутилди. Натижада кейинги йилларда тарихимиздан ҳикоя қилувчи обидалар вайрон бўлди, ўрнига дам олиш уйлари қурилди. Бугун бу масканларда «Кең дала» ва «Золотые пески» дам олиш уйлари пайдо бўлди.
Ўлкашунос битиктошларнинг нусхаси туман марказида жойлашганидан мамнун эмаслигини айтди. “У Давлат байроғи майдони олдида, кўзга кўринган, баланд жойда турарди. Кейинроқ уни марказдаги болалар майдончасига кўчиришди. Энди у эътибордан четда қолмоқда. Умид қиламанки, Баянал ҳокимлиги буни эътиборга олади”, — деди у.