Бақит Қажибаев Хитойдаги ШҲТ давлатлари кинофестивалида «Энг яхши актёр» мукофотига сазовор бўлди

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Чунцин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлатлари халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Қажыбаев
Фото: Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилги фестивалга қатнашувчи мамлакатлар иккитадан тўлиқ метражли фильм тақдим этиб, асосий «Олтин камелия» танлов дастурига қўшилган. «Энг яхши актёр» номинациясида қозоғистонлик актёр Бақит Қажибаев ғолиб деб топилди.

Бу мукофот унга «Набат амалиёти» фильмидаги бош рол учун берилди.

Сўнгги хабарлар