Астананинг барча туманларида фаол узоқ умр кўриш марказлари фаолият юритмоқда

ASTANА. Кazinform – Астана шаҳри ҳокими Женис Қасимбек Instagramдаги саҳифасида пенсионерлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида ёзди, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги расмий сайти.

кексалар
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

– Халқаро кексалар куни арафасида кекса авлод вакиллари билан учрашдим. Пенсия ёшидаги фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш, уларни жамият ҳаётига фаол жалб этиш бўйича мунтазам ва тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улардан бири “Фаол узоқ умр кўриш марказлари”нинг очилишидир. Ҳозирда шаҳарда улардан 6 таси бор. Улар пойтахтнинг барча туманларида жойлашган.

“Фаол узоқ умр кўриш марказлари”да турли йўналишлар бўйича 20 га яқин тўгарак ва секциялар фаолият кўрсатмоқда. Спорт заллари, компьютер синфлари, вокал ва ижодий машғулотлар учун хоналар мавжуд. Шунингдек, қозоқ ва инглиз тилларини ўрганиш курслари, маданий-маърифий тадбирлар ва бошқа фойдали тадбирлар ўтказилмоқда, – деди шаҳар ҳокими.

кексалар
Фото: Астана шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, у "Фаол узоқ умр кўриш марказлари" нинг афзалликлари ҳақида ёзган.

– Кекса авлод вакилларининг қизиқишидан келиб чиқиб, “Отадан ўғилга омонат”, “Интеллектуал ўйинлар”, “Кумуш даражали кўнгилли”, “Хор, вокал”, “Полиз” ва бошқа тўгараклар очилди.Масалан, Нура туманида иккита профилактик массаж хонаси фаолият кўрсатмоқда. Бундай марказлар нафақат кексалар саломатлигини мустаҳкамлаш, балки уларнинг бўш вақтларини фойдали ўтказиш, ҳамфикр дўстлар топиш имконини ҳам беради. Марказ хизматлари бепул.

Сизларни кириб келаётган Халқаро кексалар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, фаровонлик тилайман, — деб ёзади Женис Қасимбек.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 100 ёшдан ошган қанча одам бор эканлиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар