Астанада Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган плац-концерт бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — 7 май куни соат 11:00 да Астанадаги Қозоқ эли майдонида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган плац-концерт бўлиб ўтади, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий веб-сайти.
Тадбир доирасида томошабинларга ҳарбий оркестрлар ва давлат органларининг парад гуруҳлари иштирокида байрам дастури тақдим этилади.
Парад бўлинмаларининг машқлари элементлари ва чиқишлари ҳам намойиш этилади.
Плац-онцертда Қозоғистон Республикаси Давлат қўриқлаш хизмати, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси, Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Энрике Иглесиас Астана ва Алмати шаҳарларида концерт беради.