Астанада “Президент Тоқаевнинг дипломатияси” номли монографияси тақдимоти бўлиб ўтди

ASTANA. Kazinform — Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг дипломат сифатидаги янги қиёфасини тавсифловчи китоб тақдимотини ўтказди.

Елордада «Президент Тоқаевтың дипломатиясы» атты монография таныстырылды
Фото: Дәулет Ізтілеуов/Kazinform

Муаллифларнинг таъкидлашича, “Президент Токаевнинг дипломатияси” монографиясида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг давлат раҳбари сифатидаги ташқи сиёсий йўналиши ҳар томонлама таҳлил этилган.

Асосий эътибор унинг дипломатиясининг учта асосий тамойилига, шунингдек, мамлакат ташқи сиёсатини замонавий глобал муаммоларга мослаштиришга қаратилган. Афғонистон ва Украинадаги инқирозлар, иқлим ўзгариши ва кун тартибидаги бошқа халқаро масалалар шулар жумласидандир.

Елордада «Президент Тоқаевтың дипломатиясы» атты монография таныстырылды
Фото: Дәулет Ізтілеуов/Kazinform

Шунингдек, қўшни сиёсат, минтақавий интеграция ва дунёнинг етакчи давлатлари Россия, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган. Алоҳида боб Қозоғистоннинг БМТ, ШҲТ, КХШТ ва ОҲИЧК каби халқаро ташкилотлардаги ролига бағишланган.

Елордада «Президент Тоқаевтың дипломатиясы» атты монография таныстырылды
Фото: Дәулет Ізтілеуов/Kazinform

Китобда Қозоғистоннинг геосиёсий беқарорлик шароитида конструктив мулоқот, манфаатлар мувозанати ва глобал барқарорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги яққол намоён бўлади.

Елордада «Президент Тоқаевтың дипломатиясы» атты монография таныстырылды
Фото: Дәулет Ізтілеуов/Kazinform

Ушбу нашр халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассислар, сиёсатшунослар, шунингдек, ўзгарувчан дунёда Қозоғистоннинг стратегик йўналиши билан қизиқувчи барча ўқувчилар учун мўлжалланган.

Елордада «Президент Тоқаевтың дипломатиясы» атты монография таныстырылды
Фото: Дәулет Ізтілеуов/Kazinform

 

Сўнгги хабарлар