Астанада чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади

ASTANA. Kazinform – Астанада “Тоза Қозоғистон” умумхалқ кампаниясини амалга ошириш давом этмоқда. Йил давомида 328 та ноқонуний чиқиндихона йўқ қилинди ва 120 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб ташланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Женис Қасимбек ҳисобот йиғилишида маълум қилди.

Астанада чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
Фото: Видеодан скриншот

Ҳокимнинг сўзларига кўра, шаҳарда чиқиндиларни олиб чиқишни рақамли мониторинг қилиш тизими жорий этилди. Бу хизмат кўрсатиш устидан назоратни таъминлаб, аҳоли шикоятларини 99 фоизга камайтирди.

“Келгуси йилнинг иккинчи чорагида хорижий инвесторлар билан биргаликда кунига 2250 тоннагача чиқинди ёқиб юборадиган завод қурилишини бошлаймиз ва бу завод электр энергияси ишлаб чиқаради. Завод 2028 йилда ишга туширилади”, — деди Ж.Қасимбек Марказий коммуникациялар хизматида.

Шу билан бирга, Ж.Қасимбекнинг таъкидлашича, кенг қамровли ишлар туфайли атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар уч йил ичида 32 фоизга камайди. Бу корхоналар ва турар-жой массивларини газлаштириш, экологик транспортга ўтиш ва ободонлаштириш натижасидир.

Сўнгги хабарлар