Астанада 1 миллион тупдан ортиқ дарахт экиш режалаштирилган – Женис Қасимбек
ASTANA. Kazinform – ҚР Президентига пойтахтни ободонлаштириш режаси тақдим этилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Шаҳар ҳокими Женис Қасимбекнинг айтишича, жорий йилда Астанада 1 миллион тупдан ортиқ дарахт экиш режалаштирилган. Шунингдек, 180 дан ортиқ жамоат жойлари ва ҳовлиларни ободонлаштириш режалаштирилаётганини маълум қилди.


Бу ишлар шаҳарнинг тарихий кўчалари, Президент истироҳат боғи, Ҳукумат уйи атрофида, Есил дарёси бўйида, «Минжилдиқ» хиёбонида, Триатлон паркида, Greenline бульварида, Желилик боғида, вокзал яқинида ва “Иллюзия” боғида, Сиғанақ, Ш.Қалдаяқов, Гете, Биржан сал ва бошқа кўчаларда олиб борилади.
Ақбулақ дарёсини тозалаш ишлари ҳам давом этади. Кейинги ойда “Қазақстан” спорт мажмуасини модернизация қилиш ишлари бошланади.

Астанада дарахтларнинг ҳисобини ҳужжатлаштириш ва рақамлаштириш чоралари кўрилади. Шаҳар аҳолиси QR код ёрдамида дарахт ҳақида маълумот олиши ва юзага келган муаммолар ҳақида тегишли идораларга хабар бериши мумкин бўлади.
Бунгача Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Таза Қазақстан» экофестивалидаги иштироки доирасида эко-фаоллар билан биргаликда пойтахтдаги “Жастар” боғи ҳудудига кўчат ўтқазгани ҳақида ёздик.