Астанада 1 миллион квадрат метр майдонга эга кўп функцияли мажмуа қурилиши мумкин
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу «Jumway Group» компанияси директорлар кенгаши раиси Ху Цзяньcюнни қабул қилди.


Учрашувда Хитой компанияси раҳбари Астанада қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, савдо-кўнгилочар кластер, меҳмонхона мажмуаси, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш объектлари, тижорат ва турар жой кўчмас мулкларини қуриш бўйича режаларни тақдим этди.
- Ху Цзяньcюннинг таъкидлашича, компания бошқа йирик корпорациялар билан ҳамкорликда 1 миллион квадрат метрлик кўп функцияли мажмуа қуришни режалаштирмоқда. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари мазкур лойиҳа туризм, бизнес ва маданий салоҳиятни ривожлантириш контекстида пойтахт учун янги ўсиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлади, - дейилади ҚР ТИВ хабарида.