Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида 4-10 июль кунлари ёшлар ва ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионати бўлиб ўтади.

Астанада ауыр атлетикадан жастар арасында Азия чемпионаты өтеді.
Фото: Қазақстан ҰОК

Қитъа чемпионатида 27 та давлатдан 450 дан ортиқ оғир атлетикачи иштирок этиши кутилмоқда.

Мезбон давлат сифатида Қозоғистон ўзининг тўлиқ таркиби билан соврин учун курашади. Терма жамоа таркибида 30 нафар оғир атлетикачи бор.

Терма жамоа катта мураббийи Альберт Хакимулиннинг айтишича, Осиё чемпионатига тайёргарлик юқори савияда давом этмоқда. Алмати вилоятида ҳам ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди. Март ойидан буён жами 6 та йиғин ўтказилди. Спортчилар ҳар куни катта иштиёқ билан машғулотлар олиб боришмоқда ва бор куч-ғайратларини ишга солишмоқда. Оғир атлетикачилар мусобақага тўлиқ тайёр дейишга барча асослар бор.

Сўнгги хабарлар