Астана шаҳрида Қозоғистон халқи ассамблеясининг 34-сессияси иш бошлади
ASTANA. Kazinform - Астанада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 34-сессияси бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Бу йилги сессиянинг асосий мавзуси “Бирлик ва тотувлик йўлида 30 йил”дир.
Форумда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан парламент аъзолари, Миллий координаторлар ассамблеяси аъзолари, этномаданий бирлашмалар раҳбарлари, давлат идоралари, диний ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, таниқли фан ва маданият арбоблари каби 1600 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 1 мартда ташкил этилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси жорий йилда ўзининг 30 йиллигини нишонлади. Барқарорлик ва тинчлик жарчисига айланган ташкилотнинг юбилейи доирасида 150 дан ортиқ йирик тадбирларни ортиқча харажатларсиз ўтказиш режалаштирилган.
Қозоғистонда 124 этник гуруҳ ягона байроқ остида яшайди. Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра, аҳоли сони 20 316 155 кишини ташкил қилган. Этник таркиби бўйича энг кўп тўққиз миллат ҳисобланади: қозоқлар — 14 220 289 киши, руслар — 2 983 344, ўзбеклар — 660 585, украинлар — 375 925, уйғурлар — 301 592, немислар — 224 353, татарлар – 219 212, озарбайжонлар - 152 852 ва корейслар - 120 270 киши.
Аввалроқ Kazinform агентлигининг таҳлилий кузатувчиси Ассамблеянинг ўтмиши ва бугунига назар ташлаб, унинг мамлакат учун ўрни ва аҳамиятига баҳо берган эди.