"Аср фирибгари" Буюк Британия судида айбини тан олди
ASTANA. Kazinform - Буюк Британияда биткоинларни ювишда гумон қилинаётган 47 ёшли хитойлик Чжимиин Цянь тарихдаги энг йирик фирибгарлик тергови доирасида ўз айбига иқрор бўлди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Тергов маълумотларига кўра, Чжимин Цянь 2014 йилдан 2017 йилгача Хитойда йирик фирибгарликни уюштирган ва ўзининг Tianjin Lantian Gerui Electronic Technology компаниясида 128 000 дан ортиқ инвесторни алдаган. У жабрланувчиларга 300% даромад олишни ваъда қилди ва ўғирланган маблағларни биткоинга айлантирди.
Цянь кейин мамлакатни тарк этди ва Буюк Британияда қўним топди ва у ерда ҳашаматли кўчмас мулк сотиб олди.
Британия полицияси аёлдан рекорд миқдорда, тахминан 7 миллиард долларга тенг криптовалютани мусодара қилди. Бу дунёдаги энг йирик мусодарадир.
Цянь томонидан айбни тан олиш Британия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Хитойдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда олиб борган деярли етти йиллик глобал пул ювиш схемаси бўйича терговнинг якуниий босқичи бўлди.
Ўтган йили унинг шериги бу иш бўйича олти йиллик қамоқ жазосини олди, Цяннинг ўзига эса тез орада ҳукм эълон қилинади.
Терговда маълум бўлишича, Цянь "маъбуда" ва "қиролича" бўлишни орзу қилган, бу ҳақда у шахсий кундалигида ёзган.
Ушбу шов-шувли ишга қизиқиш фирибгардан мусодара қилинган маблағларнинг келажаги борасидаги тортишувлардан келиб чиққан. Буюк Британия бюджет тақчиллигини қоплаш учун ҳибсга олинган активларни ушлаб туриш ниятида, кўплаб хитойликлар эса пулларини қайтаришни талаб қилмоқда.