«Asia Folk 2025»: Осиё халқлари санъати Мўғулистонда бирлашади
ASTANA. Kazinform — 13 июнда Улан-Баторда Осиё шаҳарларининг фольклор ва халқ ҳунармандчилиги фестивали — “Asia Folk” бошланади, деб хабар беради Монцамэ.

Тадбир пойтахт ҳокимлиги раҳбари ташаббуси билан ўтказилмоқда.
Уч кун давом этадиган фестивалда Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Вьетнам Социалистик Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси каби 11 та давлатдан 170 нафар маданият вакиллари иштирок этади.
13-15 июнь кунлари Сух-Баатор майдонида хорижий ва мўғул халқ артистларининг қўшма концерти, Осиё мамлакатлари миллий либослари намойиши ва паради, шунингдек, қўлда ясалган буюмлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.
Бу йил «Asia Folk» фестивали саккизинчи бор ўтказилмоқда. У илк бор 2019 йилда “Осиё халқ ижодиёти фестивали” номи остида ўтказилган бўлса, 2020-2022 йилларда пандемия сабабли онлайн тарзда ўтказилган.
«Asia Folk» нафақат хорижлик сайёҳлар, балки мўғул халқига ҳам Осиё халқларининг маданий мероси ва халқ амалий санъати билан яқиндан танишиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мўғулистонда қўй қирқиш бўйича жаҳон мусобақаси ва тарихда илк бор сут фестивали ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.