Арктиканинг исиши уч баробар тезроқ: Жаҳон метеорология ташкилоти огоҳлантирмоқда

ASTANА. Кazinform — БМТ Жаҳон метеорология ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, 2025-2029 йиллар оралиғида глобал ўртача ҳарорат рекорд даражада ёки унга яқин бўлади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

жазирама
Фото: Pixabay.com

Бу даврда йиллик ҳарорат саноатдан олдинги даражадан 1,2–1,9°С юқори бўлади. 1,5 ° C дан ошиб кетиш эҳтимоли 70% ни ташкил қилади. Бундай исиш қурғоқчилик, иссиқлик тўлқинлари, музликларнинг эриши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши каби иқлим хавфларини кучайтиради.

2025 — 2029 йиллар оралиғида глобал ўртача ҳарорат рекорд даражада ёки яқин бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу даврда ҳарорат саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,2–1,9°С юқори бўлиши мумкин. Париж келишуви бўйича 1,5 ° С чегарасидан ошиб кетиш эҳтимоли 70% ни ташкил қилади. Арктикада исиш глобал ўртача кўрсаткичдан 3,5 баравар тезроқ содир бўлади. Ушбу иқлим ўзгариши иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик ва денгиз сатҳининг кўтарилиши каби таҳдидларни кучайтирмоқда. Бу жамият, иқтисодиёт ва экотизимларга сезиларли салбий таъсир кўрсатади.

— Биз тарихдаги энг иссиқ ўн йилликни бошдан кечирдик. Афсуски, ЖМТ ҳисоботи келгуси йилларда ҳеч қандай чекиниш бўлмаслигини кўрсатади, яъни бизнинг иқтисодиётимиз, кундалик ҳаётимиз, экотизимимиз ва сайёрамизга салбий таъсирлар кучайишда давом этади, — деди ЖМТ Бош котиби ўринбосари Ко Баррет.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг таъсири тобора оғирлашиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар