10:42, 17 Июль 2025 | GMT +5
Аляска қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди, цунами хавфи бор
ASTANA. Kazinform – Аляска қирғоқлари яқинида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар беради ТАСС.

Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилган.
Унга кўра, зилзила эпицентри Санд-Пойнт аҳоли пунктидан 87 км жанубда жойлашган. Зилзила эпицентри 20,1 км чуқурликда. Цунами хавфи бор.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.