23:58, 12 Сентябрь 2022 | GMT +5
Алматини ривожлантиришга 6,1 триллион тенге сарфланади
ALMATY. Kazinform – Алматини ривошлантириш дастурини амалга ошириш учун 6,1 триллион тенге сарфланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досеав маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Алматида шаҳар раҳбари иштирокида «Шаҳарни 2025 йилгача ривожлантириш дастури ва 2030 йилгача ўрта муддатли истиқболдаги истиқболлар»ни тасдиқлаш бўйича маслиҳатнинг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессиянинг очилишида Ерболат Досаевнинг айтишича, Алмати маъмурияти ходимлари ва турли хизмат кўрсатиш соҳаларининг 130 дан ортиқ мутахассислари Ривожланиш дастури устида беш ой давомида ишлаган.
«Дастурни амалга оширишнинг умумий ҳажми 6,1 трлн. Шу билан бирга, жалб қилинган хусусий инвестициялар ҳажми 55 фоиздан ошади. Улар орасида 1,3 триллион тенгени яқин уч йилда, қолган 2 триллион тенгедан зиёдини эса 2030 йилгача ўрта муддатли истиқболда жалб этиш режалаштирилган»
, — деди шаҳар ҳокими.
Янги ривожланиш дастури 7 та асосий мақсаддан иборат.
«Тараққиёт дастури жорий йилнинг июл ойида мен таклиф қилган 7 та асосий мақсадга асосланади: «Қулай шаҳар муҳити», «Барқарор иқтисодий ўсиш», «Бошқариладиган урбанизация», «Ижтимоий барқарорлик», «Яшил Алмати», «Ақлли ва хавфсиз шаҳар»
, - дея таъкидлади Е.Досаев.
Шунингдек, у шаҳар 2030 йилга бориб Тhe Global Livеability Index рейтингининг ТОП-70 индексига киришга интилиши кераклигини айтди.
«Бу шаҳарларнинг қулайлик даражасининг интеграл индекси бўлиб, унда аҳолининг ўзлари шаҳарда яшаш қулайлигини 30 дан ортиқ кўрсаткичлар бўйича баҳолайдилар. Биз бу кўрсаткичдан Алматини яхши яшаш шароитига эга мегаполис, дунёнинг илғор технологиялари, инновациялари ва сифатли инсон капиталини жалб қилиш нуқтаси сифатида кўргимиз келади»
, — деди шаҳар раҳбари.