Алматидаги хостелдаги ёнғинда ҳалок бўлган Қозоғистон фуқароларининг оилаларига ҳар бирига 1 миллион тенгедан пул берилади
Алмати шаҳар ҳокими Ерболат Досаев кўрсатмасига биноан, ҳалок бўлган қозоғистонлик фуқароларининг яқинларига 1 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Алмали вилояти ҳокими Айдар Жакибаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Шаҳар ҳокими Ерболат Досаев номидан ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, аввалроқ маълум қилинганидек, Алмати ҳокими топшириғига кўра, маъмурият ҳалок бўлганларнинг жасадларини яқинларига кўрсатилган жойларга, жумладан, республиканинг бошқа вилоятларига олиб боришда ёрдам беради. Бундан ташқари, Алмати шаҳрида дафн маросимини ташкил этишда, жумладан, дафн маросимини ўтказишда тўлиқ ёрдам кўрсатилади”, – деди Айдар Жакибаев.
Вафот этган чет эл фуқароларининг оилаларига жасадларни дафн этиладиган жойларга олиб боришда ёрдам кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Алматидаги хостеллардан бирида ёнғин чиққан эди. Ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.