Алматида Қозоғистон-Россия қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

None
None
ALMATY. Кazinform – 2022 йилнинг 28 мартидан 1 апрелига қадар Алмати шаҳрида Қозоғистон-Россия қўшма демаркация комиссиясининг 116-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Томонлар Қозоғистон-Россия давлат чегарасининг айрим участкаларини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари билан алмашдилар, уларни олдиндан кўриб чиқдилар, шунингдек бориш қийин бўлган тоғли ҳудудда давлат чегараси чизиғини белгилаш билан боғлиқ бир қатор масалаларни муҳокама қилдилар.

Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 2022 йилнинг май ойида Москвада бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар