Алматида биринчи эко-хаб очилди

ALMATY. Kazinform – Алматида биринчи эко-хаб расман очилди. Марказ икки ҳафта аввал техник режимда ишга туширилган эди.

эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform

Эко-хабда мунтазам равишда хомашёдан маҳсулот тайёрлаш бўйича маърифий маърузалар, ўқув маърузалари ва маҳорат дарслари ўтказилади. Марказда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва монетизация қилишга бағишланган эко-стартапларга эга кичик тадбиркорлар жойлашган. Бундан ташқари, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари эко-хабга келиб, чиқиндиларни фойдали бонусларга алмаштиришлари мумкин.

эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform

“Эко-хабда бир нечта хизматлар мавжуд. Ҳар ким уйдан чиқиндини саралаб, шиша, пластмасса ва бошқа чиқиндиларни бизга олиб келиши мумкин. Лекин у шаҳардаги бошқа чиқинди йиғиш жойларидан фарқ қилади – бу ерда сиз бошқа жойлар қабул қилмайдиган шампун ва гель идишлари каби чиқиндиларни олиб келишингиз мумкин. Шунингдек, яшовчи ахлатни ташлаб кетмасдан, ўз қўли билан соат, ваза ва бошқа буюмлар ясаши мумкин. Аҳолига бизнинг мутахассисларимиз ёрдам беради. Бундан ташқари, биз хусусий қайта ишлаш компаниялари билан ҳамкорлик қиламиз. Заводлар сараланган чиқиндиларни бевосита шу ердан олиб кетади. Одамлар кўпинча бундай заводлар мавжудлигини билишмайди. Масалан, Қонаевда пластик идишларни қайта ишлаш корхонаси очилмоқда. Алматида эса алюминийни қайта ишлаш заводи ишга тушади. Қаскаленда палёнка ва пакетлар қайта тикланади. Эко-хабга келган одамлар ушбу заводлар фаолияти билан яқиндан танишишлари ва уларни телевизоримиз орқали томоша қилишлари мумкин”, – дейди Eco Network лойиҳаси асосчиси Евгений Мухамеджанов.

эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, эко-хабнинг асосий мақсади экологик масъулият маданиятини ривожлантириш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлашга кўмаклашиш, атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш қадриятларини сингдиришдан иборат.

эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform

“Биз пластик бутилкалар ва шампун идишларининг қопқоғини йиғиб, шредерга, яъни майдалагичга соламиз. Шундан сўнг хомашёни турли хил тайёр шаклларга солиб, эритамиз. Кейин ўша шаклга кўра соатлар ёки бошқа нарсаларни ясаймиз. Битта маҳсулотни тайёрлаш учун тахминан 200-300 та қопқоқ керак бўлади. Келажакда пластик бутилканинг ўзидан нарсалар ясамоқчимиз”, – дейди саноат муҳандиси Мурат Аманжолов.

эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform
эко-хаб
Фото: Досбол Атажан/Kazinform
Сўнгги хабарлар