Алматида автотураргоҳ кўпайса, тирбандлик масаласи ҳал бўладими –мутахассислар хулосаси

ALMATY - Жорий йилда Алматида бир нечта коммунал автотураргоҳлар қурилиши бошланади. Мутахассислар бу шаҳардаги транспорт ва тирбандлик масаласига қанчалик таъсир қилишини айтишди.

Алматида автотураргоҳ кўпайса, тирбандлик масаласи ҳал бўладими
Коллаж: Kazinform

Мегаполис кўчаларида ҳар куни 1,5 миллиондан ортиқ автомобиль ҳаракатланади. Уларнинг 700 мингга яқини ҳудудлардан келган автомобиллардир. Эндиликда шаҳарда пиёдалар йўлакчаси кўринишидаги 12 мингта автомобиль тўхташ жойи ва квадрат шаклидаги 6 мингта тўхташ жойи мавжуд. Жорий йилда кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади.

автомобиль
Фото: Александр Павский/Kazinform

“2025 йилда Алмати шаҳрининг Медеу туманида коммунал механизациялашган автотураргоҳлар, шунингдек, “Коктем-3” кичик туманда битта коммунал кўп қаватли автотураргоҳлар қурилишини бошлаш режалаштирилган”, — дейилади “Алмати автотураргоҳи” муассасаси хабарида.

Шунингдек, “Алмати автотураргоҳи” жавобига кўра, муассасада шаҳардаги кўп қаватли автотураргоҳлар сони бўйича маълумотлар йўқ. Бунинг сабаби шундаки, бундай автотураргоҳлар хусусий ҳудудларда - турар-жой мажмуалари, савдо ва бизнес марказларида жойлашган.

“Мақсадимиз кўчада тўхташ жойи қидираётган машиналар сонини камайтириш. Аксарият ҳайдовчилар машиналарини шаҳар марказида узоқ вақт қолдиради. Шу тариқа улар автотураргоҳдан вақтинчалик тўхташ жойи қидираётган автомобиль эгалари учун фойдаланиш имкониятини чекламоқда”, — дейилади муассаса жавобида.

Шаҳар бўйлаб кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши бу долзарб масалага ечим бўлиши мумкин. Бироқ, қурилиш компаниялари бундай лойиҳаларни амалга оширмайди. Шаҳаршунос, парламент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси депутати Гулмира Байғабилованинг айтишича, кўп қаватли автотураргоҳ қурилишига сарфланган маблағлар узоқ муддатга қопланади, шунинг учун ҳам инвесторлар қизиқиш билдирмайди. Бундан ташқари, автомобилни турар-жой бинолари яқинида қолдириш имконияти ҳам бундай лойиҳаларга бўлган талабни камайтиради.

Гулмира Байғабилова
Фото: Г.Байғабилованинг шахсий архивидан

“Кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши турар-жой ёки тижорат биноларини қуриш билан бир хил харажат қилади. Бироқ, уларнинг нархи анча тезроқ тўланади. Агар кўп қаватли автотураргоҳлар ўз харажатларини оқлаш имконини берадиган тариф бўйича белгиланса, бундай тўхташ жойлари талабга эга бўлмайди. Чунки, одамлар ўз машиналарини яқин атрофдаги бепул тўхташ жойига қўйишни афзал кўрадилар. Албатта, кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш фойдасиз, дейиш мумкин эмас, лекин бу усулни бошқа ечимлар билан биргаликда амалга ошириш керак”, - деди у.

Мутахассиснинг фикрича, асосий вазифа - тўхташ жойларини кўпайтириш эмас, умуман олганда, автомобиллар сонини камайтиришдир. «Общая дорога» йўл ҳаракати хавфсизлиги бирлашмаси” жамоат бирлашмаси президенти Арсен Шакуов ҳам бу фикрга қўшилади.

шакуов
Фото из личного архива

Унинг қайд этишича, автотураргоҳ қуриш, биринчи навбатда, фойда олишни ўйлайдиган қурилиш компаниялари учун иқтисодий жиҳатдан фойдасиз. Унинг сўзларига кўра, турар-жой мажмуасини қуриш жараёнида кўп қаватли автотураргоҳ кўриб чиқилса ва ундан кейин аҳоли фойдаланишига рухсат берилса, муаммо қисман ҳал бўлиши мумкин. Бироқ, ҳозирда қонунда бундай ҳолатлар йўқ.

Мутахассислар, шунингдек, автотураргоҳлар сонининг кўпайиши салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

“Автотураргоҳларни кўпайтириш учун одамлардан маълум бир ҳудудни олиш керак. Жаҳон тажрибаси эса бу нотўғри қарор эканини кўрсатмоқда. Агар шаҳарда 400 минг автомобиль бор деб ҳисобласак, битта тўхташ жойи камида 15 квадрат метрни ташкил этади, демак, уларни жойлаштириш учун 6 квадрат километр тўхташ жойи керак бўлади. Бу тахминан Тўле би — Розибақиев — Абай шоҳ кўчаси — Абилайхон кўчалари ўртасидаги квадрат майдон. Вилоятдан яна минглаб машиналар келишини инобатга олсак, бу майдонни икки баробарга ошириш керак”, – дейди Гулмира Байғабилова.

Мутахассиснинг фикрича, Алматидаги ер ости автотураргоҳлари ва пуллик автотураргоҳлар барча машиналарни сиғдира олмайди. Мавжуд 12,5 мингта пуллик тўхташ жойлари икки баробарга кўпайган бўлса-да, бу умумий транспорт воситаларининг атиги 3 фоизини қоплайди.

“Одамларнинг асосий транспорт воситаси сифатида - автомобилга эга бўлиш самарали натижа бермаяпти. Қўшимча тўхташ жойларининг қурилиши автотранспорт воситалари сонини оширади. Бунинг сабаби шундаки, тўхташ жойини топиш қанчалик осон бўлса, шунчалик кўп одамлар асосий транспорт воситаси сифатида машинани танлайдилар. Натижада, биз ечимсиз ҳалқада қоламиз: йўл инфратузилмаси ўсиб боради ва шу билан бирга автомобиллар, тирбандлик ва ҳавонинг ифлосланиши мураккаблашади”, - деди у.

машины Алматы
Фото: Александр Павский/Kazinform

Экспертнинг айтишича, Алмати “одамлар учун шаҳар”га айланиши учун комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Масалан, шаҳардаги жойни пиёдалар учун қулайроқ қилиш учун янги автотураргоҳлар қуришга мораторий жорий этиш ва шаҳар марказидаги мавжуд автотураргоҳларни қисқартиришни таклиф қилади. Иккинчидан, аҳолининг энг яқин метро бекати ёки автобус бекатига велосипедда хавфсиз ва қулай етиб бориши, кейин эса жамоат транспортидан фойдаланиши учун қулай велосипед йўлак тизимини ишлаб чиқиш керак. Учинчидан, жамоат транспортининг ўзини ривожлантириш: унинг тезлигини ошириш, устувор йўлакларни яратиш, бир транспорт воситасидан бошқасига ўтишни қулайроқ қилиш керак.

Арсен Шакуов кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмайдиган қарорлар қабул қилиш зарурлигини таъкидлади, масалан, шаҳарга кириш талабини жорий этиш, автомобиль солиғини ошириш ёки автомобилларни рўйхатга олишни чеклаш.

“Автомобиль эгалари бундай ўзгаришларга қарши бўлиши мумкин. Бироқ бу экологик тоза ва мос шаҳар муҳитини яратиш учун зарур чоралардир. Шунингдек, мопедлар ва электр скутерлар каби моторсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳам муҳимдир. Бу шаҳардаги тирбандликни камайтиришга ёрдам беради”, - дейди у.

Шу муносабат билан эътиборингизга тирбандлик ва автотураргоҳлар муаммолари билан боғлиқ жаҳон тажрибасини тақдим этамиз.

город
Фото: Pexels

Нью-Йорк

Нью-Йоркда 1982 йилда Манхеттен марказида янги автотураргоҳларни расман тақиқлади. Унга кўра, янги биноларда тўхташ жойлари сонини чекловчи қатъий чекловлар ўрнатилди. Ва кўп ҳолларда, умуман машиналар тўхташ жойи йўқ эди. Бундай қарор тирбандлик муаммосини ҳал қилиш ва атроф-муҳитни яхшилаш мақсадида қабул қилинди. Чунки ўтган асрнинг 70 йилларида ҳам машиналар сони кўплиги сабабли Манхеттенда йўл ҳаракати муаммоси юзага келган.

Шаҳарда жамоат транспорти, пиёдалар инфратузилмаси ва велосипед йўлакларини ривожлантиришга эътибор қаратилди. Мисол учун, 2007 йилда урбанист Ян Гейл Бродвей кўчасини ўзгартириш лойиҳасини амалга оширди. Унга кўра, автомобиллар ҳаракати чекланади, кўча бўйлаб, айниқса, Таймс-сквер ҳудудида пиёдалар зоналари ва яшил майдонлар ташкил этилди. Натижада шаҳарда автоҳалокатлар камайиб, кўчада ижтимоий фаоллик сезиларли даражада ошди.

город
Фото: Pexels

Париж

2016 йилда Париж мери Анн Идальго автотураргоҳларни яшил майдонлар ва пиёдалар учун жойларга алмаштириш дастурини ишга туширди. Унинг ташаббуси билан Парижнинг тарихий туманларига транспорт воситаларининг кириши тақиқланди.

2020 йилда эса Идальго "15 дақиқалик шаҳар" дастурини ишга туширди. Лойиҳага кўра, барча эҳтиёжлар қисқа масофада жойлаштирилади ва бу транспортга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Франция пойтахтида йўлларни кенгайтириш ва янги чорраҳаларни қуриш ўрнига велосипед инфратузилмаси ва пиёдалар учун ҳудудларни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Идальго даврида Парижда 700 километрдан ортиқ велосипед йўлаклари қурилган.

Богота

Богота шаҳрида метрога муқобил сифатида TransMilenio тезюрар автобус тизими ташкил этилди. Шунингдек, велосипед йўллари тармоғи кенгайтирилиб, марказда тўхташ жойларига чекловлар жорий этилди. Якшанба куни эса асосий кўчалар ёпилиб, пиёдалар ва велосипедчилар фойдаланади. Аҳолиси бу қарорга дастлаб қарши чиқди. Бироқ, кейинчалик дам олиш кунлари асосий кўчаларнинг ёпилиши шаҳар маданиятининг бир қисмига айланди.

город
Фото: Pexels

Лондон

Арсен Шакуовга айтишича, Алмати каби тирбандликлардан азият чекаётган Лондонда шаҳарга кириш учун кунига 40 фунт (тахминан 26 минг тенге) тўлаш керак. Автотураргоҳ соатига 4-5 фунт (тахминан 3000 тенге) туради. Ушбу чора-тадбирлар аҳолини жамоат транспортига ўтишга ундайди. Таққослаш учун, Алматида автотураргоҳ соатига 100 тенге туради.

Япония

Японияда машина сотиб олишдан олдин, унинг учун шахсий жойингиз борлигини исботлашингиз керак. Бундан ташқари, харидор катта солиқ, шу жумладан ҳашамат солиғи ва автомобилнинг қийматини сезиларли даражада оширадиган бошқа тўловларни тўлайди.

город
Фото: Pexels

Сингапур

Сингапурда автомобиль эгалари дунёдаги энг юқори автомобиль солиғини тўлашлари керак — актсиз ва рўйхатдан ўтказиш тўловлари автомобиль қийматининг 150 фоизини ташкил қилиши мумкин. Ушбу қатъий чоралар йўлларда транспорт воситалари сонини камайтиришга қаратилган. Автомобиль эгаси автомобиль сотиб олиш, ҳаво ифлосланиши ва ҳашамат солиғи учун тўлайди.

Муаллиф: Досжан Атажан

Сўнгги хабарлар