Алматида 2000 йилдан кейин қурилган биноларга сейсмик аудит ўтказилади

ASTANА. Кazinform - Алматида 2000 йилдан кейин қурилган шаҳар объектлари учун янги сейсмик аудит ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бу ишни шу йилнинг июль ойида бошлаймиз, келаси йили якунлаймиз. 16 минг 700 дан ортиқ объект, жумладан, 1 641 кўп қаватли уй, 15 060 фуқаролик ва жамоат бинолари ўрганилмоқда. Жорий йилда ижтимоий объектларни сейсмик мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда, 20 млрд тенгега 16 объект мустаҳкамланди. Ҳозир 34 та объектни сейсмик мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда, бу ишларни 2024—2025 йилларда амалга оширамиз», — деди Ерболат Досаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, янги сейсмик аудит Алмати шаҳрининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда объектлар паспортларини янгилаш имконини беради.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар