Алмати вилоятида Нью-Йорк киноакадемиясининг филиали ва “Атлетико Мадрид” футбол академияси очилди

ALMATY. Kazinform — Алмати вилояти ҳокими Марат Султанғазиев ўз ҳудудида таълим, спорт ва ижодий индустрияни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни тақдим этди.

Атлетико Мадрид академиясы
Коллаж: Kazinform/ pixabay/ wikipedia.org/ DALL·E

Ҳокимнинг сўзларига кўра, ёшларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш мақсадида Қаскеленда Нью-Йорк киноакадемияси филиали очилган. Бу ҳудуд учун муҳим маданий-маърифий қадам бўлди.

“Академия 200 нафар талабага мўлжалланган бўлиб, машғулотлар Америка дастури бўйича беш йўналишда олиб борилади: кино ишлаб чиқариш, сценарий ёзиш ва актёрлик маҳорати, ўйин дизайни, 3D-анимация. Ҳозирда академияда 60 нафар талаба таҳсил олмоқда, улар орасида Африка ва Европа давлатлари фуқаролари ҳам бор”, – дейди Марат Султанғазиев.

Айни пайтда халқаро миқёсда спортчилар тайёрлашга қаратилган “Атлетико Мадрид” футбол академияси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Бугун бу ерда Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 113 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Бундан ташқари, Сулаймон Демирел университетида ҳомийлар кўмагида қурилган янги инновацион бино ўз фаолиятини бошлади. Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишидаги замонавий ўқув ва илмий тадқиқот марказида 1100 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Сўнгги хабарлар