Алмати шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири бўлиб ўтади

ALMATY. Kazinform – 23-26 июль кунлари Алмати шаҳрида WTT Youth Contender Almaty халқаро турнири бўлиб ўтади.

Казахстанская спортсменка выиграла турнир по настольному теннису в Болгарии
Фото: НОК

Жаҳон чемпионатида 16 та давлатдан 235 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, Гонконг, Ҳиндистон, Қатар, Хитой Тайбэй, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, БАА, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркманистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Қозоғистон вакиллари иштирок этади.

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси номидан 86 нафар теннисчи турли ёш тоифаларида баҳс олиб боради.

Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) ва Бутунжаҳон стол тенниси (WTT) таркибига кирувчи ушбу турнир ёшлар серияси тақвимига киритилган бўлиб, турнирда тўпланган очколар жаҳон рейтингидаги ўринга бевосита таъсир қилади.

Совринли ўринлар қуйидаги номинациялар бўйича берилади:

1. 11 ёшгача бўлган ўғил-қизлар, якка тартибдаги мусобақа;

2. 13 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, якка тартибдаги мусобақа;

3. 15 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, якка тартибдаги мусобақа;

4. 17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, якка тартибдаги мусобақа;

5. 19 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар, якка тартибдаги мусобақа;

6. 15 ёшгача бўлган аралаш жуфтликлар;

7. 19 ёшгача бўлган аралаш жуфтликлар.

Турнир ADD Ustel Tennis Ortalygy спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Томошабинлар учун кириш бепул.

Аввалроқ, Анна Данилина Уимблдон турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар