Алмати шахмат бўйича болалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

ALMATY. Kazinform – 2025 йил 19-30 сентябрда Алмати шаҳрида шахмат бўйича U8, U10 ва U12 ёш тоифаларида болалар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Шахмат
Фото: Шахмат федерациясы

Турнирда иштирок этиш учун дунёнинг 84 та давлатидан 800 нафардан ортиқ ёш шахматчи рўйхатдан ўтган. Энг нуфузли делегациялари орасида Ҳиндистон (28 та иштирокчи), Хитой (25) ва АҚШ (24) бор. Қозоғистон чемпионат мезбони сифатида 200 дан ортиқ шахматчини майдонга туширади.

Мусобақа аввалроқ рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати (2022) ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (2024) ўтказилган Балуан Шолақ (Baluan Sholaq Arena) спорт-маданий мажмуасининг бош аренасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик шахматчи Ҳиндистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида учта медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар