Ақтўбеда Европа Иттифоқига юк ташиш учун ҳаво хабини яратишга тайёрмиз – Қасим-Жомарт Тоқаев

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тауелсиздик саройида бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё – Хитой” саммитида хитойлик инвесторларни трансчегаравий дарё сув йўллари орқали логистикани биргаликда ривожлантиришга чақирди.

Люксембургте Еуроодақ-Қазақстан ынтымақтастық кеңесі өтеді
Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

“Келгусида хитойлик ҳамкорларимиз трансчегаравий дарё сув йўлларини ривожлантиришда иштирок этишига умид қиламиз. Биз Қозоғистон ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида Европа Иттифоқи мамлакатларига юкларни ҳаво транзити учун юк ҳаво хабини яратишга тайёрмиз”, — деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар оширадиган бошқа йирик ва истиқболли транспорт-логистика лойиҳалари мавжудлигини эслатди.

“Бу масалаларнинг барчаси диққат билан кўриб чиқишни талаб қилади. Шунинг учун транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш бўйича эксперт платформасини яратиш, шунингдек, товарларни тезкор божхона расмийлаштирувини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни қабул қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз”, – деди ҚР Президенти.

Эслатиб ўтамиз, I Марказий Осиё – Хитой саммитида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Cи Цзиньпин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар