АҚШда шатдаун якунланди: Трамп бюджетни имзолади
ASTANA. Kazinform - АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресснинг иккала палатаси томонидан илгари тасдиқланган кейинги икки ойлик бюджетни имзолади, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
Федерал ҳукумат энди 43 кунлик танаффусдан сўнг ишга қайтиши мумкин. Ушбу АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган шатдаун бўлди.
Лойиҳани Қўшма Штатлар Вакиллар палатасининг 222 аъзоси қўллаб-қувватлади ва тасдиқлаш учун оддий кўпчилик овози талаб қилинди. Бюджет лойиҳаси бундан олдин АҚШ Сенати томонидан маъқулланган эди.
President Trump signs bill to OFFICIALLY reopen the government, ending the Democrat Shutdown.
— The White House (@WhiteHouse) November 13, 2025
Let's get our country WORKING again. 🇺🇸 pic.twitter.com/QJqX90k9sC
Қабул қилинган бюджет барча федерал департаментлар ва агентликлар фаолиятини қайта бошлашини кафолатлайди, молиялаштириш 2026 йил 30 январгача таъминланади. Бундан ташқари, бу шатдаун сабабли юз берган федерал хизматчиларни ишдан бўшатиш ва қисқартиришлар тўхтатилишини англатади.
Эслатиб ўтамиз, шатдаун АҚШ иқтисодиётига ойига 7 миллиард долларга тушди. Нью-Йорк штати губернатори Кэти Хокул АҚШ ҳукуматининг фаолияти тўхтаб қолган бир пайтда озиқ-овқат талонларини молиялаштириш учун фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини эълон қилди.