18:51, 10 Февраль 2025 | GMT +5
АҚШ, Хитой, Япония ва Германия: Алматидан 7 та йирик шаҳарга тўғридан-тўғри рейслар очилади
ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Алмати халқаро аэропорти 7 та янги йўналишга ҳаво қатновларини бошлайди.

Энди Қозоғистон фуқаролари Алматидан Франкфурт (Германия), Шанхай (Хитой), Гуанчжоу (Хитой), Мумбай (Ҳиндистон), Чэнгду (Хитой), Нью-Йорк (АҚШ), Токио (Япония) шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қилишлари мумкин. Мазкур йўналишларга сайёҳларни ташиш 2025-2029 йилларга мўлжалланган Алмати тоғ кластерини ривожлантириш бўйича комплекс режага мувофиқ амалга оширилмоқда.
Натижада хорижлик сайёҳлар сони 630 мингдан 1,8 миллион кишига кўпаяди, яна 25 минг 100 нафар туризм мутахассиси иш билан таъминланиши мумкин.
Ҳозирда лойиҳа "Ashyq" НҲА порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. У 19 февралгача давом этади.