АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларда ёрдам таклиф қилди
ASTANА. Кazinform — АҚШ давлат котиби Марко Рубио Покистон ва Ҳиндистонни кескинликни пасайтириш йўлларини излашга чақирди, деб хабар беради BBC.

— АҚШ вақти билан 9 май, жума куни кечқурун Давлат котиби Марко Рубио Покистон армияси бошлиғи генерал Асим Мунир билан суҳбатлашиб, икки давлат ўртасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади, — деди Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.
Рубио, шунингдек, Қўшма Штатлар можаронинг келажакда авж олишига йўл қўймаслик учун конструктив музокараларга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақиргани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳиндистоннинг Покистонга ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди.
Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма юз берди.