Ахлат йиғувчиларнинг иш ташлаши: Бирмингемда ҳукумат ҳарбийларни жалб қилмоқда
ASTANA. Kazinform – Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида аҳлат йиғувчиларнинг иш ташлаши шаҳар кўчаларида ахлат тўпланишига ва санитария ҳолатининг ёмонлашишига олиб келди. Маҳаллий ҳокимият идоралари вазиятни назорат остида ушлаб туриш учун ҳарбий кучларни жалб қилишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетаси 14 апрель, душанба куни манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзади DW.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, ҳарбийлар вақтинчалик чиқинди йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу қарор аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Ахлат йиғувчиларнинг иш ташлаши меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини ошириш талаблари билан боғлиқ. Расмийлар ва ишчилар ўртасидаги музокаралар ҳамон давом этмоқда.
Шаҳар аҳолиси расмийларнинг хатти-ҳаракатларини турлича қабул қилмоқда. Баъзилар вазият барқарорлашишига умид қилган бўлса, бошқалар ҳарбий кучларнинг иштирокини танқид қилди.
Бирмингемдаги иш ташлаш 11 март куни бошланган. Ўшандан бери шаҳар кўчаларида 17 минг тоннадан ортиқ чиқинди тўпланиб қолган. Аҳоли сичқонлар кўпайганидан шикоят қилмоқда.
Касаба уюшмалари етакчилари ҳозирда шаҳарни ҳам, мамлакатни ҳам бошқараётган Британиянинг Лейбористлар партиясини муросага келишни истамаганликда айбламоқда.