9 май куни ҚР Президенти «Ватан ҳимоячилари» монументи пойига гулчамбар қўяди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 7 ва 9 май кунларига бағишланган байрам тантаналарида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«6 май куни пойтахтдаги «Қозоғистон» концерт залида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида байрам концерти бўлиб ўтади. Президент фахрий ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчилар ва барча қозоғистонликларни байрам билан табриклайди. Шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида Ғалаба монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими режалаштирилган», — деди Қозоғистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Серик Боранбаев.

Унга кўра, 7 ва 9 май кунларига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, авлодлар давомийлигини таъминлаш, Ватан учун қурбон бўлганларнинг қаҳрамонликларини ёд этишдан иборат.

«Шунингдек, 9 май куни Нур-Султан шаҳридаги «Ватан ҳимоячилари» ҳайкали пойига Президент иштирокида гул қўйиш маросими бўлиб ўтади. Бу анъана мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистонда 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9-май – Ғалаба куни муносабати билан байрам паради ўтказилмайди.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар