"9-20-25" уй-жой дастури келгуси йилдан бошлаб ишга туширилади – ҚР Бош вазири
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов яқин орада мамлакатда янги уй-жой дастури ишга тушишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун Сенат ялпи мажлисидан сўнг журналистлар Бош вазирдан “9-20-25” уй-жой дастури қачон ишга туширилишини сўради.
“Аҳолидан “7-20-25” дастурига талаб катта эди. Аммо бу дастурни амалга ошириш учун маблағ керак. Миллий банк ўз чегарасини белгилаган эди. Бу чегара талаб нуқтаи назаридан етарли эмас. Миллий банк бундай лимитни белгилаганидан сўнг, биз Ҳукумат доирасида, шунингдек, “Оtbasy bank” ва “Байтерек” холдинги билан биргаликда қўшимча дастур ишлаб чиқяпмиз. Бу “9-20-25” дастури”, - деди А. Смаилов.
Унга кўра, янги дастур бўйича ипотека кредити 25 йил муддатга 9 фоиз билан берилади.
“Ҳозирда 9 фоиз паст кўрсаткич ҳисобланади. Биз уни амалга ошириш учун тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширмоқдамиз. Унга ҳар йили 150 миллиард тенге керак ва 8 минг оила ёки жисмоний шахсларга ушбу ипотекани олиш имконияти берилади. Бунинг учун бозордан 100 миллиард тенге жалб этишимиз лозим, “Otbasy bank” эса ўзининг соф даромадидан 50 миллиард тенге ажратиши керак. Ушбу маблағларни қўшиш ва 9 фоизлик ставкага келиш керак. Менимча, бу дастур асосан ёшларга қаратилган”, — деди Ҳукумат раҳбари.
Шу муносабат билан у тез орада дастур ишга тушишини айтди.
“Келгуси йилда бу дастур амалга оширилади”, – деди Бош вазир.