8 ойда асосий капиталга 11,5 триллион тенге сармоя киритилди

ASTANA. Kazinform — Ўтган 8 ойда Қозоғистонда заводлар, йўллар ва уй-жойлар қуриш, ишлаб чиқариш объектларини жиҳозлашга 11,5 триллион тенге сармоя киритилиб, асосий капитал йил бошига нисбатан 14,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Арман Қасенов маълум қилди.

инвестиция
Коллаж: Kazinform

“8 ойда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 14,3 фоизга ошиб, 11,5 триллион тенгега етди. 2024 йилнинг 8 ойидаги кўрсаткичга нисбатан инвестициялар молия ва суғурта фаолиятига 204,1 фоизга, таълимга 192,8 фоизга, ишлаб чиқаришга 134,3 фоизга, қишлоқ хўжалигига 129,1 фоизга, транспортда 115,1 фоизга, кўчмас мулкка 4 фоизга ўсди”, — деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, мустақиллик йилларида мамлакатимизга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 465 миллиард долларни ташкил этди.

“2025-йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 6,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг 8 ойига нисбатан 6,2 фоизга кўпдир”, — деди Арман Қасенов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар