3 ойда Ўзбекистонда 191 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 191 086 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

чақалоқ
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Туғилишлар таркибида ўғил болалар сони 98,5 минг нафарни (жамига нисбатан 51,5 %), қиз болалар сони 92,6 минг нафарни (48,5 %) ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:

  • Самарқанд вилояти – 23 120 та
  • Фарғона вилояти – 21 563 та
  • Қашқадарё вилояти – 21 292 та
  • Сурхондарё вилояти – 18 468 та
  • Андижон вилояти – 16 849 та
  • Наманган вилояти – 16 157 та
  • Тошкент вилояти – 14 923 та
  • Тошкент шаҳри – 14 040 та
  • Хоразм вилояти – 9 183 та
  • Бухоро вилояти – 8 741 та
  • Жиззах вилояти – 8 616 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 8 080 та
  • Навоий вилояти – 5 241 та
  • Сирдарё вилояти – 4 813 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.