27 давлат қозоғистонликлар учун виза режимини енгиллаштириши мумкин

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқига кирувчи қозоғистонликлар учун виза режимини енгиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform ХАА.

27 давлат қозоғистонликлар учун виза режимини енгиллаштириши мумкин
Фото: Kazinform ХАА

“Олти ой олдин Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Брюсселга сафар қилди ва у ерда виза масалалари бўйича масъул бўлган Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. У ерда Европа томони бизга виза олишни осонлаштиради, деган келишувга эришилди. Ушбу мулоқот давоми сифатида Брюсселдаги элчихонамиз орқали бу ерда ҳам тегишли ишларни амалга оширмоқдамиз”, – деди ҚР ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров вазирликдаги брифингда.

Унинг қўшимча қилишича, ўтган ҳафта Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Қозоғистонда аккредитациядан ўтган Европа элчихоналари вакили билан учрашган. Смадияровнинг сўзларига кўра, Европа томони бу жараёнга катта қизиқиш билдирганини тасдиқлади. Бироқ, у виза тартибларини осонлаштириш учун аниқ саналарни айтмади.

“27 та давлат бор, бу осон эмас, бу катта бюрократия, биз буларнинг барчасини ўтишимиз, виза режимини юмшатиш бўйича келишиб олишимиз керак”, – деди Айбек Смадияров.

Сўнгги хабарлар