260 нафар чимкентлик ўз бизнес ғояларини амалга ошириш учун грант олади
SHYMKENT. Kazinform — Жорий йилда Чимкент шаҳрида 49 567 нафар фуқарони ишга жойлаштириш режалаштирилган, дея хабар беради Кazinform шаҳар Бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармасига таяниб.

Йил бошидан буён 9 минг 737 киши иш билан таъминланди, бу эса меҳнат бозорида фаоллик ошганидан далолат беради. Шаҳарда ишсизлик даражаси 4,8 фоизни, ёшлар орасида эса 3,5 фоизни ташкил этади.
— Давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган йўналишлардан бири бу бепул грантлардир. 2024 йилда 428 нафар фуқаро ўз бизнес ғояларини амалга ошириш учун 400 БҲМ (1 476 800 тенге) миқдорида грант олди. Жорий йилда яна 260 нафар фуқарога бундай имконият тақдим этилади. Бироқ мониторинг давомида 2024 йилда 36 нафар фуқаро грант маблағларини бошқа мақсадларда ишлатганлиги аниқланди. Айрим фуқароларнинг иши судга топширилган, қолганлари билан маблағларини ундириш ишлари олиб борилмоқда. Бу давлат томонидан қўллаб-қувватланишининг шаффофлигини назорат қилиш бўйича аниқ қадам, — дейди бошқарма бошлиғи Жанат Ўтебаева.
2025 йилда Чимкент шаҳрида 22 215 нафар аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,1 фоизга камдир. Бу иш билан банд фуқаролар сони ортганидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкентдаги кўл ўртасида 80 метрли фаввора ишлай бошлагани ҳақида хабар берган эдик.