26 йил асрликда ўтирган Жазоир фуқароси қўшнисининг ертўласидан тирик ҳолда топилди
ASTANA. Kazinform – Жазоирдаги фуқаролар уруши пайтида 1998 йилда ғойиб бўлган Жазоир фуқароси орадан 26 йил ўтиб қўшнисининг ертўласидан тирик ҳолда топилди. Aljazeera хабарига кўра, қўшни уйлар бир неча дақиқа масофада жойлашган.

Мамлакатдаги Адлия вазирлиги вакиллари сешанба куни Омар бин Омран ёки Омар Б. исмли эркак 19 ёшида ғойиб бўлгани маълум қилган.
Аммо у Жазоир шимолидаги Джельфа шаҳридаги эски уйидан атиги 200 метр нарида қўшниси томонидан асирда бўлган ва шу ҳафта бошида 45 ёшида, пичан уюми орқасига яширинган қўй қўрасида тирик ҳолда топилган.
Вазирликнинг билдиришича, бу "даҳшатли" жиноят юзасидан тергов давом этмоқда ва жабрланувчига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Полиция “ўғирлаш”да гумонланиб, қочишга уринган 61 ёшли эшикбонни (швейцар) ҳибсга олди. Жиноят ака-ука ўртасидаги мерос бўйича келишмовчилик вақтида фош бўлган. Гумонланувчининг акаси ижтимоий тармоқларда жиноятни фош этувчи маълумотларни эълон қилган.
“12 май куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да жабрланувчи 45 ёшли Омар бин Омран қўшниси 61 ёшли Б.А.нинг ертўласидан топилди”, – деди суд вакили.
Жабрланувчининг онаси 2013 йилда вафот этган ва оила унинг “тирик” эканлигидан умидини узган. Омран қутқарувчиларга баъзида оиласини узоқдан кўрганини, бироқ улар билан боғлана олмаганини айтган. Айтишларича, қўлга олган одам уни “сеҳрлаб қўйган”.
Бин Омраннинг ҳикояси мамлакатдаги кўплаб тарихий сирларни очиб бергандек бўлди. 1990 йилларда ҳукуматни исломий жангариларга қарши қўйган урушда 200 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Бу даврни баъзан Жазоирнинг "Қора ўн йиллиги" деб ҳам аташади.
SOS Disparus Жазоир ассоциациясининг ҳисоб-китобларига кўра, фақат 1992-1998 йиллардаги уруш пайтида тахминан 8000 жазоирлик бедарак йўқолган.