2026 йилга бориб Қозоғистонда асосий капиталга киритилган инвестициялар 34,6 трлн тенгега етади
«Прогнозга кўра, 2026 йилга бориб асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 34,6 триллион тенгега етади»
, — дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Таклиф этилаётган жадвалга кўра, асосий капиталга инвестициялар 2022 йилда 15,9 триллион тенгега, 2023 йилда 18,5 триллион тенгега, 2024 йилда 22,1 триллион тенгега, 2025 йилда 27,7 триллион тенгега, 26 йилда 34,6 триллион тенгега кўтарилади. Қозоғистон Республикасининг инвестиция сиёсатини амалга ошириш концепцияси ва усулларида акс этган тамойилларни тўлиқ амалга ошириш 2026 йилгача қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради:
- ишлаб чиқариш саноатининг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар улушини асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмидан 13 фоизгача ошириш (2020 йилда 8,8 фоиз, 2021 йилда 11,7 фоиз);
- иқтисодиётнинг нонефт тармоқларига йўналтирилган инвестициялар улушини асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар умумий ҳажмида 60 фоизгача ошириш (2020 йилда 44 фоиз, 2021 йил январ-июлда 48 фоиз);
- ишлаб чиқариш саноатига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улушини Қозоғистон Республикасига киритилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 30 фоизигача ошириш (2019 йилда 14,2 фоиз, 2020 йилда 18,5 фоиз);
- «яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажмини 2019 йил даражасига нисбатан 3 баробар ошириш (2019 йилда 163 миллиард тенге, 2020 йилда 120 миллиард тенге);
- ишлаб чиқариш саноатида асосий фондлар эскиришини 33 фоизга қисқартириш (2019 йилда 36,5 фоиз, 2020 йилда 39,2 фоиз);
- иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилинган трансмиллий компаниялар, йирик компаниялар ва «лангар инвесторлар» иштирокидаги қўшма корхоналар сони 20 дан ортиқ (2022-2026 йиллар);
- ҳар 10 минг аҳолига 100 та иш ўрни яратиш.
Муаллиф: Алихан Асқар
Фото: vladmama.ru