2026 йилда дунёнинг 26 та давлатида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

TASHKENT. Kazinform — 2026 йилда дунё бўйлаб қатор мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради ЎР Миллий статистика қўмитаси.

аҳоли
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу жараён давлатлар учун аҳоли сони, демографик таркиби ва ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида аниқ ҳамда ишончли маълумотларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, 2026 йил давомида жами 26 та давлат ва ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ташкил этилади.

Африка давлатлари

  • Камерун
  • Марказий Африка Республикаси
  • Чад
  • Конго Демократик Республикаси
  • Экваториал Гвинея
  • Габон
  • Гвинея-Бисау
  • Нигер
  • Нигерия

Америка қитъаси

  • Канада — 2026 йил 12 май
  • Куба

Осиё давлатлари

  • Ҳиндистон — 2026 йил 1 апрель
  • Эрон Ислом Республикаси
  • Иордания

Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари:

  • Гонконг — 2026 йил 30 июнь
  • Макао

Европа давлатлари

  • Франция
  • Словения
  • Мэн ороли

Океания давлатлари

  • Австралия — 2026 йил 11 август
  • Норфолк ороли
  • Самоа
  • Тонга
  • Тувалу

Шунингдек, Реюньон ҳудудида ҳам 2026 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар икки босқичда амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар