09:38, 26 Июнь 2023 | GMT +5
2024 йилда футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади
TASHKENT. UzA-Kazinform – Футзал бўйича жаҳон чемпионати 2024 йилда илк бор Ўзбекистонда ўтказилади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) кенгашининг йиғилишида футзал бўйича жаҳон чемпионатини 2024 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
ФИФА ҳомийлигида Ўзбекистонда илк бор бундай ҳажмдаги мусобақа ўтказилади, деб ёзади федерация матбуот хизмати.