2023 йилда Қозоғистонда маҳаллий аҳамиятга молик уч минг километр йўл таъмирланади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда бир қатор йирик темир йўл лойиҳалари амалга оширилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Кейинги 3 йилда республика аҳамиятига молик 8 минг километрдан ортиқ, маҳаллий аҳамиятга молик 9 минг 500 километрдан ортиқ автомобил йўллари қурилиб, таъмирланди. Натижада стандарт шароитдаги автомобил йўлларининг улуши республика тармоғида 91 фоизга, маҳаллий тармоқда эса 85 фоизга ошди. 2023 йилда 7 минг километр республика аҳамиятига молик автомобил йўллари ва 3 минг километр маҳаллий тармоқларни реконструкция қилиш ва таъмирлашни қамраб олиш режалаштирилган»

, - деди Р. Скляр.

Унинг таъкидлашича, Давлат раҳбарининг 2029 йилгача бўлган сайловолди платформаси доирасида республика аҳамиятига молик автомобил йўлларининг улушини 100 фоизга, маҳаллий тармоқдаги автомобил йўлларининг улушини эса 95 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, бир қатор йирик темир йўл лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди.

«Режалаштирилган чора-тадбирлар натижасида транзит ҳажми 30 фоизга ошади. Умуман олганда, замонавий транспорт инфратузилмасини яратиш мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш ва ҳудудларнинг алоқадорлигини яхшилаш имконини беради»

, - деди Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар