2023 йилда Қозоғистонда бир қатор маданий тадбирлар ТУРКСОЙ ташкилоти даражасида ўтказилади
ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бурса шаҳрида бўлиб ўтаётган ТУРКСОЙ доимий кенгашининг XXXIX сессияси доирасида халқаро ташкилотга аъзо давлатлар билан шундай келишувга эришди. Бу таклифни вазир Даурен Абаевга мамлакат фуқаролари халқ билан учрашувлар чоғида билдирган. Мурожаатлар кўриб чиқилиб, Маданият қўмитасига тегишли топшириқлар берилди.
«Келгусида вазирлик бир қанча тадбирлар ТУРКСОЙ ташкилоти билан биргаликда ўтказиш ниятида. Улар орасида номоддий маданий меросни тарғиб қилиш бўйича «KYMYZFEST» фестивалини алоҳида таъкидлаш лозим. Биз қозоқ фильмларини халқаро миқёсда ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз. Шунингдек, туркий халқларнинг муштарак тарихини инобатга олган ҳолда тимсол ва гералдик унсурлар бўйича тадқиқотлар олиб борамиз. Қозоғистон томонидан қардош халқларнинг бой тарихини чуқур англаш учун билдирилган барча таклифлар, туркийзабон давлатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади», -деди йиғилишда иштирок этган ҚР Маданият қўмитаси раиси Роза Карибжанова.
Кенгаш йиғилишида туркий дунё маданий алоқаларини оширишга қаратилган икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди. Айни вақтда Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркманистон давлатлари билан қўшма лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бурса шаҳри туркий дунёнинг 2022 йилда маданий пойтахти сифатида тан олинган эди. Йиғилиш якунларига кўра, туркий дунёнинг 2023 йилда маданий пойтахти Озарбайжоннинг Шуша шаҳри деб эълон қилинди.
Фото : gov.kz